Англиянинг “Ноттингем Форест” клубидан 4 очко олиб ташланди

webnexttech | Англиянинг “Ноттингем Форест” клубидан 4 очко олиб ташланди

Англиянинг “Ноттингем Форест” клубидан 4 очко олиб ташланади. АПЛ молиявий қоидаларни бузганлиги учун клубни жазолади, дея хабар бермоқда The Guardian. Лига “Ноттингем”дан очко олиб ташланишини эълон қилди. Клуб аппеляция беради. “Форест” ўз айбини тан олган, аммо клуб ҳимояси Бреннан Жонсоннинг трансфери ҳолатни енгиллаштирилишига ишонган. Эслатиб ўтамиз, Жонсон 47,5 миллион фунт эвазига “Тоттенҳэм” клубига ўтган. Бироқ бу ҳам жазо енгиллашишига сабаб бўлмаган. “Ноттингем Форест” 4 очко олиб ташланганидан сўнг Англия Премьер Лигасининг 18-поғонасига тушиб кетди. Жамоа ҳисобида энди 21 очко мавжуд.

0 0 votes
Article Rating
Subscribe
Notify of
guest
0 Comments
Inline Feedbacks
View all comments